Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман"

Оқил Абдубарноев
8 авг 2023, 22:19
Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Машъал” — “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздек, мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди. Икки хил тайм кўрдик. Ўйин аввалида қийинчиликка дуч келишимизни билардик. Об-ҳаво ҳам бугун яхши тусга кирди. Рақиб жамоада мураббий ўзгарди. Асрор Алиқулов тажрибали мураббий саналади. Шунга қарамай, ўйлаган ниятимизга етдик. 

- Ҳакамларга қандай баҳо бера оласиз?

- Бир марта ҳакамлар тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман. Улар ҳали ёш, бугун хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Эҳтимол, қайсидир эпизодда янглишган бўлиши мумкин. 

- Захирадан майдонга туширган шогирдингизни яна захирага олдингиз, буни боиси нимада?

- Бу ҳолат аввалги ўйинларда ҳам содир бўлган. Исоқжоновнинг жароҳати бор, у оёғидан укол олиб, майдонга чиқмоқда. Жароҳат унинг тўлақонли ҳаракатланишига имкон бермади. Шу сабаб алмаштирдик. Унинг ўрнига туширилган Бешимов ҳам яхши таассурот қолдирди. 

- Бугун дарвозабонга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ундай эмас. Бизда иккита бир хил даражадаги дарвозабон бор. Посбонимизнинг ҳам жароҳати мавжуд эди, уни алмаштирмадик. Шунга қарамай, ўз қўрғонини муносиб қўриқлади. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia