

"Ўйин оғир ўтишини билар эдик. "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қиладиган жамоалардан бири ҳисобланади.
Бугунги ўйиндаги тактик ишланмаларимиз шунга қаратилган эди ва биз ўз мақсадимизга эришдик деб айта оламан. Рақиб ҳужум қилишига йўл қўймадик. Эътибор берган бўлсангиз, "Бунёдкор" жамоасида ўйин давомида учта хавфли вазият бўлди холос.
Йигитларимизга раҳмат айтаман, улар борларини бериб ўйнашди ва сафардан муҳим 1 очко билан қайтяпмиз", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев.




