

"Шўртан"даги фаолиятим яхши давом этмоқда. "Насаф" мени йил охиригача ижарага берган. Ғузорга ўйин амалиёти олиш учун келганман. Мавсум тугагач Қаршига қайтаман.
"Насаф"даги машғулотлар бироз қийинроқ, юкламалар оғирроқ. Асрор ака ҳам тўп учун охиригача курашишни уқтирадилар ва машғулотларда аниқ талабларни қўядилар.
"Шўртан"даги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати анча яхши, 90 дақиқага чидаб бера оламиз.
"Хоразм" биринчи голни ўтказиб юборганидан кейин ўйинни "ташлаб юборди", кўп очиқ жойлар қолиб кетди ва шу боис йирик ҳисобда ютдик", - дейди Муҳриддин Зоиров.



