Муҳиддин Худоёров: “Омад ҳам футболнинг бир қисми экан”
08 май 2016 17:30
Янгиликлар
Муҳиддин Худоёров: “Омад ҳам футболнинг бир қисми экан”
“Бухоро” — “Металлург” жамоалари учрашуви (0-0) сўнгида, бухороликлар дарвозабони Муҳиддин Худоёров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
—Бугун биз уч очко учун майдонга тушгандик. Шунга мос ўйин кўрсатдик ҳам. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойлаланишда оқсаб, икки очкони йўқотдик.
Очиғи турнир жадвалида юқори ўринларда бораётган “Металлург”дан бу қадар “автобус” ўйин кутмагандик. Жамоадошларим жуда яхши ўйнашди. Аммо бутун ўйин давомида ҳимояланган жамоага гол уриш қийин бўларкан.
Нима ҳам дердик. Бу футбол. Омад эса унинг бир қисми. Энди “Бунёдкор”га қарши ўйинга муносиб тайёрланиб йўқотилган очколарни йиғишга ҳаркат қиламиз. Бизни 90 минут тинмай қўллаб қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтаман, - Муҳиддин Худоёров.
"Бухоро" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар