

"Эрон халқининг дуолари билан дастлабки икки ўйинда майдонни ғалаба билан тарк этдик. Афғонистонга қарши ўйин Гонгконгга қараганда бироз қийин кечди. Шунга қарамай, ўз кучимиздан тўғри фойдаландик. Ўзбекистонга қарши учрашувда яхши натижа қайд этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун барчамиз бирдамликда курашамиз. Йигитлардаги шижоат ва маҳорат юқори даражада. Умид қиламанки, Олимпиада чиқиш йўлидаги барча синовларни енгиб ўтамиз", - деди "Истиқлол" дарвозабони.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Эрон учрашуви 12 сентябрь куни соат 19:00 да бошланади.




