

Бу ҳақда футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи "Futureball" агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Бельгия клуби ва футболчининг агентлигига миллий терма жамоага чақирув хати юборилган.
Шу билан бирга, Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби ноябрь ойидаги халқаро учрашувлар учун якуний таркибни ҳали эълон қилмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
12 ноябрь куни вакилларимиз Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида Россия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс соат 20:00 да бошланади.
17 ноябрда эса Фабио Каннаваро шогирдлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 га белгиланган.



