Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"

Sherzod Nurmatov
1 июн 2024
"Брентфорд B" сафида ҳаракат қилаётган Муҳаммадали Ўринбоев куни кеча Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- "Манчестер Сити" – "Брентфорд" ўйинидан олдин асосий жамоа билан машғулот ўтказдингиз ва "Этихад"га бордингиз. Ваҳоланки, жамоага қўшилганингизга ҳали кўп бўлмаганди...

- "Манчестер Сити" билан ўйиндан 3 кун олдин машғулотларга чақирув олгандим. Билмадим, мураббийга ҳаракатларим маъқул келганми, лекин ўша кунларда асосий жамоа билан бирга эдим.

- Ўзбекистондан Англияга йўл олдингиз. "Брентфорд"да сизни ҳайрон қолдирган нарса борми?

- Ички муҳит. Бундан ташқари, машғулотдан олдинги ва кейинги жараёнлар жуда катта фарқ қилади. Жамоанинг спорт залидаги машғулотлари, витаминизация масаласи. 

- Ҳали ёшсиз ва ҳозир Европадасиз. Энг олий мақсадингиз нима?

- Ўйлашимча, ҳали ёшман. Бу бошланиши. Улкан ниятларим бор. Орзум – Ла Лига жамоаларида ўйнаш, Чемпионлар Лигасида қатнашиш. Худо хоҳласа, катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш. 

- Қайси футболчига ҳавас қиласиз?

- Кевин Де Брюйне. 

- "Брентфорд"га 6 ойлик ижара асосида йўл олгансиз. Шартномани узайтирасизми ёки бошқа жамоага ўтасизми?

- Ҳозир жамоа билан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда бу бўйича хабар чиқади. Қолишим ҳам мумкин, кетишим ҳам мумкин. Вариантлар кўп, ўзимизга маъқулини танлаш арафасидамиз.

Тўлиқ интервью


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia