

Мазкур учрашувдан сўнг ўйин давомида фаол ҳаракатлари ва голи билан жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган Муҳаммадали Ғиёсов фикрларини билдириб ўтди.
"Фикримча рақиб дарвозасига урган тезкор голларимиз ишимизни енгиллаштирди. Шунинг ҳисобига якунда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилдик. Баҳсдан олдин бунчалик осон бўлишини ҳеч биримиз кутмагандик. Зеро "Шўртан" сафида ҳам иштиёқи баланд ёш футболчилар жамланганди. Мураббийимиз Темур Кападзе бизни ушбу учрашувга ҳар томонлама тайёрладилар. Асосан ҳар биримиз ўз ўйинчимиз билан ҳаракат қилишимизни таъкидладилар",- дейди Муҳаммадали Ғиёсов.



