Муҳаммад Салаҳдан ажойиб кўрсаткич

Aziz Tukhtamuradov
2 дек 2021
"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салаҳ "Эвертон"га қарши ўйинда дубль қайд этди.

Шу тариқа, мисрлик футболчи АПЛнинг кетма-кет 12-ўйинида самарали ҳаракат кўрсатди. 

Бунгача у кетма-кет 11 та ўйинда гол+пас тизимида очко ишлаган. Аниқроғи, ушбу ўйинларда Салаҳ ёки гол урган, ёки ассист амалга оширган. 

Ушбу мавсумда у ҳозирча умумий ҳисобда 13 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN UK