Муҳаммад Назем: "Ҳар бир учрашувни рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўтказамиз"

Aslanov Jasurbek
12 фев 2016
Хитой ва Эрон учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Бир нарсани яна ва яна қайтармоқчиман. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб бораверамиз. Ҳар бир учрашувни рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўтказамиз. Ҳар бир жамоанинг ўз услуби бор.

Мен барча ўйинчилардан фойдаландим. Илк ўн дақиқаликда биринчи таркибни, иккинчисида навбатдаги таркибни майдонга туширдим.

Ироқни ҳурмат қиламиз. Эрон терма жамоаси ўйинчилари Ироқ лигасида тўп тепади. Шу жиҳатнинг ўзи Ироқ кучли рақиба эканлигини англатиб туради" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia