Мудрик "Челси"даги биринчи голи ҳақида: "Тепганимда ҳеч нимани ўйламадим"

Mirjalol Normatov
23 июл 2023
"Челси" вингери Михаил Мудрик Лондон клубидаги илк голи ҳақида гапирди.

Футболчи "Брайтон"га (4:3) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"Бу жуда ёқди. Тўпни дарвозага тепаётганимда ҳеч нимани ўйламадим. Машғулотларда бундай зарбалар борасида кўп ишлайман. Барчаси машғулотлар самараси.

Николас Жексон билан ўзаро тушуниш? Бу энди биринчи ўйин эди ҳолос", - деди Мудрик.

"Челси" АҚШдаги турне доирасида "Ньюкасл", "Фулхэм" ва "Боруссия" Д жамоаларига қарши назорат ўйини ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal