UZ

Сўнгги янгиликлар

15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  3 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1

Муборакдаги ўйин қаҳрамони, "Қўқон-1912" дарвозабони ва мураббийи - Про лига 15-тур лауреатлари Янгиликлар

Муборакдаги ўйин қаҳрамони, "Қўқон-1912" дарвозабони ва мураббийи - Про лига 15-тур лауреатлари

Ўтган хафтада Про лиганинг 15-тур баҳслари бўлиб ўтди

Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони — Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси бу турда Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди. Қизиқарли ва курашларгай бой ўтган ўйинда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувда "шунқорлар" посбони Азизхон Исақов ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу турда жамоаси дарвозасидан гол ўтказмади.  

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси — Егор Кондратюк ("Қўқон-1912")

 


Егор Кондратюк ёзги трансферлар вақтида "Қўқон-1912" таркибига келиб қўшилди. Футболчи эса Муборакда ўйин қаҳрамонига айланди ва жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. Унинг "Машъал" дарвозасига урган голи "шунқорлар"га узоқ кутилган ва муҳим 3 очкони келтирди. 

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи — Баҳром Ҳайдаров ("Қўқон-1912")

Қўқон-1912" жамоасида бир муддат ғалабасиз серия ҳукмронлик қилган эди. 15-турга келиб жамоа муваффақиятсизликлар занжирини уза олди ва сафарда "Машъал"дан 3 очко олишга эришди. Бунда Баҳром Ҳайдаровнинг ўрни катта ва шу сабабли "шунқорлар" устози Про лига 14-турнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.  

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика