

Терма жамоа мураббийлар штаби Акмал Шораҳмедовга жавоб бериб юборишган. Шораҳмедов терма жамоа лагерини бугунги машғулотдан сўнг тарк этган.
Хитойга қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Даврон Ҳошимов яна машғулотларга қайтгани ҳақида хабар бергандик. Жанубий Корея билан ўйин қайдномасига Акмал Шораҳмедовни ўрнини айнан Даврон Ҳошимов эгаллайди.
Демак, эртанги ўйинда ўнг қанот ҳимоясида яна Ислом Тўхтахўжаев ёки Даврон Ҳошимовни кўришимиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви 5 сентбрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.




