МТЖ 13 ноябрь куни Жанубий Кореяга учиб кетади

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2016
Тошкентда йиғинни бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги энг муҳим ўйинни ўтказиш учун Жанубий Корея мамлакатига 13 ноябрь куни учиб кетиши маълум бўлди.

Вакилларимиз 10 ноябрь куни "Пахтакор" Марказий стадионида Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида баҳс олиб борадилар. 

Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia