UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  3 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  3 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   17 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  42 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   38 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  2 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0

Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм) Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм)

Аввал эслатиб ўтганимиздек, 1993 йилнинг 21 июлидан юртимизда “Ўзбекистон футболи” газетаси чоп этила бошланди.

Газетанинг илк сонидан қандай мақолалар жой олиши ҳақида узоқ бош қотирилди. Мен футболимизда энг биринчи ислоҳ қилиниши бўлган йўналиш сифатида болалар футболини кўрсатдим ва “Пойдевор” деган мақолани ёзиб бердим. Ҳажми кичина, ҳеч қандай факт, рақам ва таҳлил йўқ. Лекин айнан шу мақолага газета чиққан куннинг ўзида мутасаддилар томонидан эътироз бўлди. Улар “илк сондан танқидий мақола бериш шартмиди, сизлар биринчи навбатда футболни тарғиб қилишинглар керак” деган фикр билдиришди. Дастлаб ана шу мақолачани эътиборингизга ҳавола этамиз.

ПОЙДЕВОР
(“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1993 йил 21 июль сонидан олинган).

Яқинда бир танишим ўғлига футбол ўйнайдиган бирор оёқ кийим топиб беришимни илтимос қилди. «Мен бир-икки спорт буюмлари дўконини ахтариб топа олмадим, сен эса хар холда шу сохага яқин одамсан», деб қўшиб қўйди. Унга бундай пойафзални оддий спорт журналисти бир четда турсин, машхур футболчи Миржалол Қосимовнинг ўзи излаб топа олмаётганини айтганимда ханг-манг бўлиб қолди. Кейин «ҳа, футбол ўйнамаса-ўйнамабди- да», деб бошқа мавзуга ўтиб кетди.

Мен эса футбол ўйнаш иштиёқида оёқ кийими излаб юрган минглаб болаларни ўйлаб кетдим. Улар барибир футбол ўйнайверишади, бунинг учун ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Бутси бўлмаса яланг оёқ ўйнайверишади, майдон бўлмаса кўчада иккита ғишт қўйиб «дарвоза» ясашади. Бундай ҳолни нафақат бизда, балки дунёнинг нариги чеккасида жойлашган Бразилияда ҳам кузатиш мумкин. У ерда ҳам минглаб болалар денгиз ва океан четидаги қумликларда яланг оёқ копток тепишади. Фақат фарқи шундаки, уларнинг ўйинини юзлаб мураббийлар томоша қилишади ва охир-оқибатда энг истеъдодлиларини танлаб олиб, футбол клубларига жойлаштиришади. Машҳур Пеле ҳам, Гарринча ҳам, Бразилияни уч карра жаҳон чемпиони қилган кўпгина футболчилар ҳам ўша қумликларда «кашф қилинган». Биз эса шунча пайтгача кўча чангитувчиларга «бўлди, бекорга тентирашни бас қил, жиддийроқ иш билан шугуллан», дея маслаҳат берганмиз.

Шукрлар бўлсинки, футболнинг аҳамиятини биз ҳам тушуна бошладик. Ҳукумат бу борада тарихий ҳужжат қабул қилди, ота-оналар фарзандларини футбол мактабларига етаклаяптилар. Қани энди ишбилармонлар ҳам юртимизга «Смирнофф», «Распутин» ароқлари ва «Поло» сигареталари ўрнига футбол кийимлари, пойафзаллари, анжомлари олиб келишса. Биз кўрмаган нарсаларни фарзандларимиз кўришса, биздан чиқмаган футбол чемпионлари улардан чиқса.

Лекин «ҳолва» деган билан оғиз ширин бўлмайди. Орзулар рўбга чиқиши учун амалий иш керак. Ҳукумат ўз қарори билан Ўзбекистон футболи учун пойдевор қўйди. Ана шундай пойдевор ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманларда қўйилиши зарур. Энг муҳими, улар мустаҳкам бўлиши керак. Чунки болалар футболига эътибор бермай туриб катта футболни ривожлантириб бўлмайди. Ўзбекистон футбол федерациясининг яқинда бўлиб ўтган Ижроия қўмитаси ҳам бу масалага жиддий ёндашди. Болалар футбол мактабларини кўпайтириш учун тадбирлар белгиланди.

... Айтганча, ҳалиги танишим ўғлига барибир бутси олиб берибди, Киевникини. Тижорат дўконидан. 10 минг сўмга. Лекин гап пулда эмас. Муҳими, танишим фарзанди келажакда ҳақиқий футболчи бўлиб етишиши учун пойдевор қўйибди...


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.
(Давоми бор).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика