

Лондонликлар устози Дэвид Мойес Премьер-лига ғалабалари сонини 250 тага етказган ҳолда бундай натижага эришган учинчи мутахассисга айланди. Мойесдан олдинда Сэр Алекс Фергюсон (528) ҳамда Арсен Венгер (476) бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Мойес Англияда ҳозирги жамоасидан ташқари, “Эвертон”, “Манчестер Юнайтед” ва “Сандерленд”да ишлаган.



