Моуриньюнинг ёрдамчиси бир ойга дисквалификация қилинди

Оқил Абдубарноев
3 фев 2023
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг ёрдамчиси Сальваторе Фоти бир ойга дисквалификация қилинди.

Ёрдамчи мураббий кубок баҳсида ҳакамлар ва рақиб мураббийига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада "Рома" Италия кубоги чорак финал босқичида ўз майдонида "Кремонезе"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Натижада Жозе Моуринью шогирдлари мусобақани тарк этди.

"Рома" навбатдаги ўйинни 4 февраль куни Италия чемпионати доирасида "Эмполи"га қарши ўтказади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com