Моуриньюнинг асосий футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда

Mirjalol Normatov
6 авг 2023
"Ал Аҳли" "Рома" билан Рожер Ибаньес борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

Ёзда Риёд Махрез, Роберто Фирмино, Эдуар Менди ҳамда Аллан Сен-Максимен билан шартнома имзолаган "Ал Аҳли" яқин вақтлар ичида Рожер Ибаньесни ҳам таркибига қўшиб олмоқчи.

Ўтган 3 мавсум мобайнида Рим клубининг асосий ҳимоячиси бўлган Ибаньеснинг кетиши "Рома" ҳимоясини заифлаштириши мумкин.

Бразилиялик 24 ёшли футболчи "Рома" таркибида 149 ўйинда 10 гол ва 2 ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal