Моуринью йирик ғалабадан кейин "Рома" ҳужумчилари ҳақида гапирди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2022
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган ХИК билан (3:0) ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Дибала босимни олиб ташлади, сабаби танаффусдан кейин дарҳол гол урди. Ўйлашимча, жамоа иккинчи таймга бошқача муносабатда бўлди. 

Бирични таймда рақиб 10 киши эди, аммо худди футболчилар сони тенгдек ўйнадик. Жуда ҳам пассив бўлдик. 

Иккинчи таймда барчаси ўзгарди. Ўйинни яхшилаш устида ишлаяпмиз. Тўп ҳаракати тезлигини оширишимиз керак. 

Ҳужумчиларимиз янада аниқроқ ўйнашлари керак, жуда кўп имкониятларни кўкка совуряпмиз, — деди Моуринью УЕФА матбуот хизматига.





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com