Моуринью: “Унга бутса сотиб олишни ваъда қилгандим”

Eldor Akmurzayev
22 ноя 2021
А Серия 13-тур доирасида ўтган “Женоа” – “Рома” баҳсидан (0:2) кейин Жозе Моуринью учрашув қаҳрамони Феликс Афена-Гьян ҳақида фикр билдирди.

18 ёшли ганалик ҳужумчи 74-дақиқада Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушиб, дублни расмийлаштирди.

“Феликсга унга ёққан бутсани сотиб олишга ваъда бергандим. Улар ҳақиқатан ҳам жуда қиммат, 800 евро туради, шу туфайли у менинг олдимга югуриб келди ва буни эслатиб қўйди. Эртага эрталаб эса биринчи навбатда унга бутса сотиб оламан”, дейди португалиялик мутахассис.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: DAZN