Моуринью: "Тақвимга яна бир қарасам, депрессия бўлиб, йиқилишим аниқ"

Mirjalol Normatov
12 сен 2020
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью жамоанинг тақвимидан мамнун эмас.

Гап шундаки, португалиялик бошқарувидаги жамоа 22 кун ичида 9 ўйин ўтказиши керак.

"Агарда тақвимга яна бир бор қарасам депрессия бўлиб, йиқилишим аниқ. Ҳар бир ўйинга футболчилар юқори кайфиятда боришини истайман. Футболчиларни йиғиб уларга ким 9 ўйиннинг барчасини 90 дақиқа ўйнай олишини сўрадим. Бирор футболчи бизга ижобий жавоб бермади. Бу шунчаки иложсиз.

Менга қизиқ томони шундаки, тақвимни ким тузади? Бундай нарсаларга ким эътибор қаратади? Улар айрим ўйинларимизда ёшлар жамоамиз билан ўйнашимизни истаяптими?", - деди Моуринью.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail