Моуринью "Сити"даги инқироз ҳақида: "Фақат Пеп билим билан гапира олади, қолганлари оддий ва юзаки"

Tolibjon Qosimov
1 янв 2025
Жозе Моуринью "Манчестер Сити"нинг муаммолари ҳақида гапирди.

"Шаҳарликлар" барча мусобақаларда охирги 14 та ўйиннинг бор йўғи иккитасида ғалаба қозонишди. Жамоа АПЛда пешқадам "Ливерпуль"дан 14 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

- Гвардиоланинг инқирози руҳий жиҳат қанчалик муҳимлигини яна бир бор эслатди. Родри йўқлигини ҳисобга олмаса, ўша ўйинчилар. Лекин, натижалар қўрқинчли даражада?

- Бу борада фақат Пеп билим билан гапира олади. Қолганлари эса оддий ва юзаки, - деди "Фенербахче" устози.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: corrieredellosport.it