UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  3 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  22 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25

Моуринью: "Ўшанда Гвардиолага: "Байрам қилма, ҳали ўйин тугамади", дегандим" Янгиликлар

Моуринью: "Ўшанда Гвардиолага: "Байрам қилма, ҳали ўйин тугамади", дегандим"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью 2009/10 йилги мавсум ЕЧЛ ярим финалида Пеп Гвардиола билан бўлган диалогни ёдга олди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Моуриньюнинг "Интер"и ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта биринчи бўлимда рақиби Сержи Бускетсга қарши қўполлиги учун қизил карточка олганди.

"Бускетс йиқилган пайтида Мотта четлатилган жойдан ҳисобласак, мен ўзимиз ва "Барселона" захира ўриндиғи ўртасида эдим.

Кўз қирим билан "Барселона"дагилар учрашувда ғалаба қилгандек нишонлашаётганини сездим. Гвардиола Златан Ибрагимовични олдига чақириб, тактика ҳақида гапираётганди - яъни, 11га 10 тактикаси.

Гвардиолага шунчаки: "Байрам қилма, ўйин ҳали тугамади", деб айтганман холос.

Бу ҳаётимдаги энг ажойиб ғалабалардан бири эди. Биз 0:1 ҳисобида ютқазмадик, 3:1 ҳисобида ғалабага эришдик. Оддий қилиб айтганда қийин вазиятдан чиқиб кета олгандик", - деди Моуринью.

Иккинчи ўйинда "Интер" 0:1 ҳисобида ютқазди, бироқ икки ўйин натижасига кўра жамоа финалга йўлланма олди ва якунда чемпионликни қўлга киритди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика