

"Янги клубимда бошқа мураббийлар каби ишламоқчиман. "Ливерпуль"нинг бошланғич таркибига қаранг, ҳозирги Клоппдан олдин жамоада бўлганлар бор-йўғи бир ёки икки нафар футболчини ташкил этади.
Хосеп қанот ҳимоячиларидан норози бўлиб, 4та футболчи сотиб олганини эсланг. У Клаудио Бравони сотиб олганида, ундан ҳам норози бўлган ва келаси мавсум Эдерсонни харид қилди.
Юрген 3,5 йил ичида ҳеч нарса ютмади, аммо унга ишонишда давом этишмоқда. Жорий мавсум "Ливерпуль"да соврин ютиш учун яхши имконият пайдо бўлди.
Клуб нима хоҳлаётганини ва муваффақият учун нима бера олишини билмасдан туриб музокараларни бошламайман" - дейди Моуринью.



