UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  41 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  30 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз" Янгиликлар

Моуринью "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг: "Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз"

Теглар :  Жозе Моуринью
"Рома" А Серия 24 турида "Женоа" билан нурсиз дуранг ўйнади.

Клуб устози Жозе Моуринью Заньоло томонидан киритилган голнинг бекор қилинишини қаттиқ танқид остига олди. Мураббийнинг фикрича, ўша ҳолатда "Рома"нинг тоза голи инобатга олинмади. Ўша вазиятда Тэмми Абрахам ҳужум пайти қўполлик ишлатган деб топилиб, гол бекор қилинганди.

"Агар ҳакам тўғри қарор қабул қилган бўлса, унда биз шунча йиллардан бери севиб томоша қиладиган ўйинимиз ўзгариб кетибди. Бу энди бошқа спорт тури. Агар ўша жойда ростдан ҳам қўполлик бўлган бўлса, бу футбол эмас. Келинглар, футболга бошқачароқ ном ўйлаб топамиз.

Агар ҳакам хато қилди деб оладиган бўлсак, бундан биринчи бўлиб ҳакамнинг ўзи ҳафа бўлади. Бу ҳолат эса "Рома" учун одатий ҳолга айланиб бўлди. Бу каби тушунарсиз қарорлар ушбу мавсумнинг ўзида жуда кўп такрорланмоқда. 

Бошқа бир вариант ҳам бор. "Рома" куч-қудратга эга томонларнинг наздида жуда кичкина клуб. Шу жойида мен ўз сўзимни якунлайман. Айни дамдаги Моуринью бу ерга саккиз ой олдин келган мураббийдан тамомила фарқ қилади", -дейди Жозе Моуринью.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика