

"Мен шунчаки очиқ-ойдин ҳақиқатни айтганим учун мени майдондан четлатишди.
Ҳакамнинг қўлида варақ бор эди, унда Тчуамени, Хейсен ва Карррерасга сариқ карточка кўрсатилмаслиги кераклиги ёзилган эди (акс ҳолда бу ўйинчилар карточкалар сони ошиб кетгани учун жавоб ўйинини ўтказиб юборишарди – таҳририят).
Мен 1400 та ўйинда захира ўриндиғида ўтирганман ва кимга сариқ карточка кўрсатиш мумкин, кимга мумкин эмаслигини биламан. Биз буни қандай ишлашини яхши биламиз.
"Реал" ғалабага лойиқ эди.
Мен жавоб ўйинида захира ўриндиғида бўлолмайман, мен кийиниш хонасига кира олмайман, жамоа билан гаплаша олмайман. Менга қийин, лекин менинг ёрдамчиларим тайёр бўлишади", — деди Жозе Моуринью "Movistar" телеканалига берган интервюсида.



