

"Ҳаракат қиламиз. Бу узоқ давом этадиган қийин турнир. Кейин плей-оффга чиқасиз ва Чемпионлар Лигасидан жамоалар қўшилади. Бу жуда адолатсиз иш.
ЕЧЛнинг квалификация босқичига чиқолмасангиз, бошқа бир мусобақада ғалаба қозониш имкониятингиз сақланиб қолади. Агар Европа Лигасининг гуруҳ босқичида 3-ўринни олсангиз, уйга жўнашга мажбурсиз", – деди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью мазкур турнирни 2003 йилда "Порту" билан, 2017 йилда "Манчестер Юнайтед" билан ютган.



