Моуринью Чемпионлар лигасида ким асосий етакчи эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2019
Португалиялик мутахассис Жозе Моуринью Чемпионлар лигасидаги "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" - "Порту" баҳслари ҳақида фикр билдирди.

"Албатта, "Манчестер Сити" - турнирда ғолиб бўлиш учун асосий номзод. Аммо "Тоттенхэм" янги стадионда ўйнайди. Бу мезбонларга қўшимча куч беради. Улар "Сити"га қўшимча муаммо яратишса, бундан ҳайрон бўлмайман.

"Ливерпуль" "Порту"ни ютади. Ўтган йили улар 5:0 ҳисобида португалияликларни таслим қилишган, бу натижани такрорлаш жуда қийин, аммо Юрген Клопп шогирдлари ғалаба қозонишади" - дейди Моуринью.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RT на русском