"Моуринью Бразилия термаси бошқарувига келиши мумкин" — Карлос Альберто

Sherzod Nurmatov
9 янв 2023
"Порту" собиқ футболчиси Карлос Альберто Жозе Моуринью Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши мумкинлигини айтди.

Ҳозирда португалиялик мутахассис "Рома"га устозлик қилмоқда.

"Эҳтимол, Моуринью Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлар. У мендан унинг ёрдамчиси бўлишимни сўради", – деди Альберто.

Бразилия терма жамоаси Тите кетганидан кейин мураббийсиз қолди. 61 ёшли мутахассис Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 чорак финалида Хорватияга пенальтилар сериясига кўра (1:1, 2:4) мағлуб бўлгач, истеъфога чиққанини маълум қилди. У 2016 йилдан бери жамоани бошқариб келаётган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Roma Press