Моуриньо: "Тез орада "Манчестер Юнайтед" учинчи футболчи ҳақида эълон қилади"
05 июл 2016 16:00
Янгиликлар
Моуриньо: "Тез орада "Манчестер Юнайтед" учинчи футболчи ҳақида эълон қилади"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг маълум қилишича, клуб янги футболчи борасида деярли келишувга эришган.
Тахминларга кўра, бу Дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян. Олдинроқ "қизил иблислар" Златан Ибрагимович ва Эрик Байи билан шартнома тузган эди.
"Тез орада учинчи футболчи ҳақида эълон қиламиз. Жамоа барқарорлигини ушлаб туриш мақсадида тўрт позицияга тўғри келадиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқдик. Юқори ўринларга даъвогарлик қилиш учун таркибда ўзгаришларни кўрмоқчиман. Клубимиз ҳар йили Чемпионлар лигасида ўйнашга мажбур" - дейди Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар