

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Терф Мур"даги ўйинни стадиондан томоша қилди.

Одатда бундай обрўли меҳмонлар учун махсус жойлар ажратилади, аммо Моуриньо иложи борича эътиборни тортмасликка ҳаракат қилди. Шунга қарамай мутахассисни барибир таниб қолишди. Жажжи мухлис ундан дастхат олишга ҳам улгурди.

"Қизил иблислар"нинг АПЛдаги навбатдаги рақиби "Бёрнли" бўлади. 2 сентябрь куни МЮ "Терф Мур"да ушбу клуб меҳмони бўлади.



