

27 ёшли италияликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Кристанте португалиялик мутахассис учун энг муҳим футболчилардан бири ҳисобланади. У ўтган йили атиги бешта ўйинни жароҳат ёки дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.
Якунланган мавсумда Кристанте "Рома" сафида барча турнирлар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.



