Моуриньо: "МЮ ҳисобда орқада бўлган пайтда нима қилишни кўрмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
20 авг 2017
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигасининг 2-тур учрашувида "Суонси Сити" устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.

"Жамоам ҳисобда орқада қолишини истайман. Ҳозир ҳаммаси жуда яхши кетмоқда, аммо ҳар доим шундай бўлмайди. Эртами-кечми жамоани оғир баҳслар кутиб турибди ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак.

Ҳозирча бу содир бўлгани йўқ, аммо жамоа футболчиларни ҳисобни ўзгартиришга уринаётганларини кўрмоқчиман. Муаммолар бўлганида, нима қила олишмизни кўришни истайман" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports