Моуриньо: "Маълум бир маблағни тўладим ва солиқ билан боғлиқ иш ёпилди"
03 ноя 2017 16:11
Янгиликлар
Моуриньо: "Маълум бир маблағни тўладим ва солиқ билан боғлиқ иш ёпилди"
Испан солиқ хизматининг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньога бошқа эътирози йўқ.
Португалиялик мутахассис 2010-2013 йилларда "Реал"да ишлаган пайтлари 3,3 млн. евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбланаётган эди.
Маълум бўлишича, 3 ноябрь куни португалиялик суд қаршисида жавоб берган. Эшитув жараёни якунланганидан сўнг португалиялик ҳозирча номаълум бўлган миқдорда пул тўлаган ва иш ёпилган. Бу ҳақда Моуриньо журналистларга айтиб берди.
"Менга солиқларнинг барчаси қонуний эканлигини айтишган. Бироқ бир неча йил олдин иш очилганини айтишди. Бу муаммони ҳал қилиш учун маълум миқдорда пул тўлашимга тўғри келди. Баҳслашмадим ва барча қоғозларга қўл қўйиб, пулни тўлаб бердим. Айнан шу сабабли бу ердаман" - дейди Моуриньо.
Фикрлар