

"Бу дунёда ҳеч ким боқий эмас. Барчамиз ўламиз. Аммо у буюк бўлиб вафот этди.
Шокка тушдим? Нималар деяпсиз! Бу ҳолатни шокка тушиш деб бўлмайди. Бундан-да ёмон ҳолатда эдим. Буни тушунтириб бериш жуда ҳам қийин. У барча ҳам уддалай олмайдиган ишларни қилди. "Лестер" учун жонини беришга ҳам тайёр эди ва шундай бўлди ҳам. У "Лестер" билан яшади ва клуб учун вафот этди.
У ўлмаган, барчанинг қалбида барҳаёт бўлиб қолади. Бундай инсонларни ёддан чиқариш мумкин эмас", - деди Моуриньо.



