Моуриньо Кейннинг жароҳати ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
29 янв 2021
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жароҳатланган Гарри Кейн ҳақида гапирди.

"Биринчи вазиятда Тиаго қўпол ҳаракат қилди. Иккинчисида аниқ кўрмадим. Аммо унинг ҳар икки тўпиғида ҳам жароҳат бор. Иккинчи жароҳат биринчисидан ҳам ёмонроқ бўлди. У бир неча ҳафтани ўтказиб юборади, аниқ айта олмайман. 

Футболда ўрнини босиб бўлмайдиган футболчилар бор. Бундай ҳолатларда хеч нарса қила олмайсан. Аммо ишонаманки, биз курашда давом этишимиз лозим", - деди Моуриньо.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC