Моуриньо Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда
03 ноя 2017 15:41
Янгиликлар
Моуриньо Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.
Португалиялик мутахассис тез орада испан суди қаршисида жавоб беради.
Маълумотларга кўра, Жозе Моуриньо "Реал" устози сифатида ишлаган пайтларда 3,3 млн. евро миқдорида солиқ тўламаган. Бу 2010-2013 йилларда содир бўлган. Португалиялик вакиллари айбловни рад этишмоқда.
Эшитиш жараёнида Моуриньо иштирок этиши тасдиқланмади. Жозе Моуриньо вакилининг маълум қилишича, португалиялик 2010-2013 йилларда Испания солиқ хизматига 25,7 млн. евро солиқ тўлаган.
Фикрлар