Моуриньо Федерердан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Маррейни қўллаб-қувватлади

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2014
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондонда бўлиб ўтаётган ATP теннис турнирининг Рожер Федерер ва Энди Маррей учрашувига ташриф буюрди.

Бахс Федерернинг 6:0, 6:1 ҳисобидаги ишночли ғалабаси билан тугади.

"Базида шундай ўйинлар бўладики, худди бу сенинг кунинг эмасдек. Бу барча спорт турларига тегишли. Энди Рожер устидан ғалаба қозониш жуда қийинлигини билганди, у бор кучи билан ҳаракат қилди. Йирик мағлубиятлар катта ғалабаларнинг бошланишидир. Кейинги мавсум Энди учун омадли бўлади деган умиддаман" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com