Моуриньо: “ЕЧЛда муваффақиятсизликка учрагани сабаб, у бу йилги «Олтин тўп»га лойиқ эмас”

Eldor Akmurzayev
17 май 2019
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Барселона» форварди Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

“Месси бу йилги «Олтин тўп»га ҳақли эканлигига бироз шубҳам бор. Сабаби, у ЕЧЛда муваффақиятсизликка учради”, – дея қайд этган 56 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Месси чемпионлар лигасининг жорий мавсумида 12та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчилари турнирни тарк этганини ҳисобга олсак, у тўпурар бўлишга яқин. Шунингдек, Лео мусобақа доирасида 3та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RMC