

Маълум бўлишича, агар "Челси" раҳбарияти Жозе Моуриньо билан хайрлашишни истаса испаниялик мутахассис жамоага бош мураббий бўлиши мумкин. Олдинроқ директорлар кенгаши португалияликка ишонч билдирган эди, аммо жамоанинг натижалари яхшилангани йўқ. "Челси" Премьер-лиганинг 10-туридан сўнг 11 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.
Хабарларга кўра, "Челси" эгаси Роман Абрамович Гвардиола иқтидорининг мухлиси ҳисобланади.



