UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  78 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Мората "Атлетико"да қолишни хоҳлашини айтди Янгиликлар

Мората "Атлетико"да қолишни хоҳлашини айтди

"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората "Хетафе" (3:0)га қарши Ла Лига 1-тур доирасидаги ўйиндан сўнг клубда қолишни хоҳлашини айтди.

Олдинроқ, испаниялик форварднинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

"Шу ерда ўйнашни ва "Атлетико" учун кўплаб мусобақаларда ҳаракат қилишни жуда ҳам хоҳлайман. Ишлашда давом этаман ва ҳар бир ўйинда жамоага натижа олиб келишга ҳаракат қиламан. "Атлетико" — дунёдаги энг яхши клублардан бири. Ҳа, трансфер борасида таклиф бор, бу борада ҳеч нарса қила олмайман ва шунчаки ишлашда давом этаман. Шу ерда жуда ҳам бахтлиман ва шу ерда тўп тепишда давом этишни хоҳлайман", — дейди Мората.

29 ёшли форвард "Хетафе"га қарши ўйинда дубль қайд этди. Мората ўтган икки мавсумни ижара асосида "Ювентус"да ўтказди. Ҳужумчининг "Атлетико" билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика