

Учрашув бугун Римда Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
"Бу ўз даражамизни кўрсатиш учун ажойиб ва сўнгги имконият. "Ювентус" майдонга фаворит сифатида чиқади, аммо биз уларга муаммо туғдира оламиз ва жамоамизга ишонаман. "Ювентус" билан чемпионатдаги баҳсларда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Биз ўйинни мағлубият ҳақида ўйлаб бошлашни истамаймиз. Жамоа курашади" - дейди ярим ҳимоячи.



