"Монпелье" ҳужумчиси ғалати рекордни қайд этди

Mirjalol Normatov
18 мар 2019
"Монпелье"нинг сенегаллик ҳужумчиси Сулаймон Камара Франция чемпионатининг 29-тури доирасида "Лион"га қарши учрашувда гол киритди.

Ушбу гол орқали Камара XXI асрда Лига 1 тарихида сўнгги 15 мавсумда камида биттадан гол урган илк футболчига айланди.

36 ёшли Камара 2007 йилдан буён "Монпелье" сафида фаолият олиб бормоқда. У бунга қадар "Монако", "Ницца" ва "Генгам" каби жамоларда ҳам тўп тепган.

Бу мавсумда у илк голини уриш учун 7 ўйин сарфлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal