"Монпелье" футболчилари таътилдан сўнг ҳар бир ортиқча килограм вазн учун 1 евродан тўлашади

Aslanov Jasurbek
26 дек 2016
"Монпелье" бош мураббийи Фредерик Антц қишки таътил давомида футболчиларнинг формасини ушлаб туриш йўлини ўйлаб топди.

Футболчилар таътилга кетиш олдидан тарозига чиқиб, вазнларини қайд эттириб кетишди.

Агар улар таътилдан қайд этилган ортиқча вазн билан қайтишса, ҳар бир ортиқча килограм учун 1 евро тўлашади.

"Жарима кулгили кўриниши мумкин, аммо у ортиши мумкин" - дейди Антц.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe