Мончи: "Ҳеч ким Стротманнинг бошига тўппонча тирагани йўқ"

Aslanov Jasurbek
28 авг 2018
"Рома" спорт директори Рамон Мончи жамоа ярим ҳимоячиси Кевин Стротманнинг "Марсель"га ўтиши борасида фикр билдирди.

Олдинроқ, Стротман Рим клубини тарк этмоқчи эмаслиги эълон қилинган эди.

"Рома" Стротманни сотишга рози бўлди, аммо футболчининг ўзи бунга қарши

"Ўтган йил у кўп майдонга тушди. Стротман - ажойиб футболчи. Биз бош мураббийи Эусебио Ди Франческо, клуб раҳбарияти ва футболчи билан бирга қарор қабул қилдик. Ҳеч ким Стортман бошига тўппонча тираб, кетишга мажбурлагани йўқ" - дейди Мончи.

Стротман 2013 йилдан бери "Рома" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia