

"Монца" "Милан"дан ёш ҳимоячи Давиде Бартезагини ижарага олмоқчи, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, "Монца" 18 ёшли футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олиш ниятида. Жорий мавсумда ўсмир "Милан" сафида 7 та ўйин ўтказди.
Шунингдек, "Милан" Испаниянинг "Реал" жамоасидан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинган Алекс Хименеснинг ўйинларидан мамнунлиги айтилмоқда. У ёзда тўлиқ сотиб олиниши мумкин.



