"Монца" Ибрагимович билан шартнома имзоламоқчи
29 апр 2023 18:43
Янгиликлар
"Монца" Ибрагимович билан шартнома имзоламоқчи
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини "Монца"да давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, швециялик футболчи "россонери" билан келишувни узайтиришни режалаштирган, аммо жамоа раҳбарияти ҳужумчининг келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти.
Агар "Милан" Ибрагимович билан шартномани узайтирмасликка қарор қилса, у ҳолда "Монца" футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар