Монакода хайрия футбол шоу учрашуви бўлиб ўтди (ФОТО)

Narzulla Saydullayev
22 май 2014
Россиялик “Формула-1” пойгачиси Даниил Квят ҳам Монакода бўлиб ўтган футбол хайрия учрашувида гол урди.
У пойгачилар ва юлдузлар жамоаси ўртасидаги ўйинда майдонга тушди.

Мазкур ўйиндан тушган маблағ Михаэль Шумахер жамғармасига ўтказилади. Маълумки, етти карра “Формула-1” чемпиони шу йилнинг декабрь ойидан бери кома ҳолатида ётибди.

Шу пайтгача ўтказиб келинган бу каби футбол учрашувларида айнан Шумахер пойгачилар жамоасига сардорлик қилиб келган. Бу сафар Nazionale Piloti жамоасининг сардори Фернандо Алонсо бўлди.

Гран-при олдидан бўлиб ўтган шоу-хайрия учрашувида юлдузлар жамоаси 3:2 ҳисобида пойгачиларни мағлубиятга учратди.

Фелипе Масса ва Себастьян Феттель Квятнинг жамоадошлари сифатида ҳаракат қилишди. Сардор бўлиб Фернандо Алонсо кўриниш берди.

Юлдузлар жамоаси таркибида Монако қироли Альберт II, теннисчи Новак Жокович, собиқ футболчилар Павел Недвед, Марко Симоне, Сонни Андерсен ва бошқалар тўп тепишди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com