“Монако” Желсон Мартиншни “Атлетико”дан тўлиқ сотиб олишни хоҳламоқда

“Атлетико Мадрид” вингери айни дамда ижара асосида “Монако”да ўйнамоқда.

Маълум бўлишича, 23 ёшли Мартиншни “Монако” мавсум сўнгида тўлиқлигича сотиб олишни хоҳламоқда. Боиси, у князлик жамоасининг ўйинига тезда киришиб кетди. Бунга статистика ҳам яққол мисол. 5 та ўйинда 3 та гол, 3 та голли узатма.


Манба: RMC