"Монако" "Челси" футболчисидан воз кечган

Mirjalol Normatov
28 апр 2020
"Монако" "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайокони сотиб олмайди.

"RMC Sport" хабарига кўра, Франция клуби хавбекни 42 млн евро эвазига сотиб ололмайди. Бироқ "Челси" ўз футболчисини тезроқ сотиб юбориш ниятида бўлиб юрибди. Қайд этилишича, ПСЖ унга қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар ўтказмаган.

Ушбу мавсумда 25 ёшли футболчи "Монако" таркибида 23 ўйинда 1 гол ва 2 ассист қайд этган. Унинг ижарадаги шартномаси ёзда якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport